Жаҳон | 22:51 / 29.03.2017
7499
1 дақиқада ўқилади

Турк авиацияси 3 кун ичида Греция ҳаво ҳудудини 37 марта бузди

Фото: AP

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари охирги 3 кун ичида Греция ҳаво ҳудудига 37 марта бостириб кирди, деб ёзмоқда Греция мудофаа вазирлигидаги амалдорларга иқтибос келтирган ҳолда Times нашри.

Парвозларда F-4 қирувчи-бомбардимончи ҳамда кўп мақсадли F-16 қирувчи самолётлари иштирок этган. 27 март куни Туркиянинг CN-235 разведка самолёти Греция ҳудудини 16 марта бузган. 

Ҳарбий таҳлилчи Атанасиос Другоснинг фикрича, турк самолётларининг Грецияга бостириб кириши нафақат борган сари кўпаймоқда, балки иғвогарроқ кўриниш олмоқда.

"Улар нодўстона ҳаракат қилишмоқда, Греция ҳаво ҳудудига чуқурроқ кириб боришмоқда, аҳоли яшайдиган ҳудудлар устидан учиб ўтишмоқда", деб айтган мутахассис.

Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар Греция суди Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишишга алоқадор деб гумон қилинган 8 нафар турк ҳарбийсини январь охирида Туркияга беришдан бош тортгандан кейин кескинлашган.   

Мавзуга оид