Жаҳон | 20:00 / 08.04.2017
8530
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда "Толибон"нинг икки муҳим етакчиси йўқ қилинди

Афғонистоннинг шарқидаги Ғазни вилоятида "Толибон" радикал ҳаракатининг икки муҳим етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғи Аминуллоҳ Омаркхил маълум қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

"Толибон"нинг икки нафар етакчиси Мавлавий Рашид ва Мавлавий Нафиз Геро туманига 7 апрель кечаси уюштирилган ҳаво рейдларида йўқ қилинган 6 жангари орасида бўлган", деб айтди Омаркхил.

"Толибон" вакиллари бу маълумотга ҳозирча изоҳ беришмаган.

Мутахассисларнинг фикрича, охирги вақтда экстремистлар Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари Логар, Нангархор, Гилмендда ва шимолидаги Қундуз, Жаузжон ва Парвонада анча мустаҳкамлашиб олганлар. Шу билан бирга "Толибон"нинг борган сари кўпроқ дала қўмондонлари ва жангарилари ИШИДга содиқликка қасамёд келтирмоқдалар.   

Мавзуга оид