Жаҳон | 15:47 / 01.05.2017
11284
1 дақиқада ўқилади

«Диктаторга йўқ!». Истанбулда биринчи май намойишлари, полиция куч ишлатди

Фото: Hurriyet

Туркияда полиция Истанбул шаҳрида биринчи май куни муносабати билан кўчаларга чиққан кишилар намойишини тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Бу ҳақда AFP хабар берган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳукумат тақиқлаганига қарамасдан намойиш уюштирган 200га яқин кишини тўхтатишга уринган.

Намойишчилар қўлида «Биринчи майга шарафлар бўлсин!» ва «Диктаторга йўқ!» сўзлари битилганди.

Hurriyet нашри хабарига кўра, Тақсим майдонига биринчи май плакатини илмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинган.

24 апрель куни Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлу Тақсим майдонида биринчи май тадбирлари ўтказилиши тақиқланганидан огоҳлантирганди.

Айни вақтда ҳудудда полициячилар сони оширилган, майдон атрофи ўраб олинган. Яқин атрофда кишиларни назорат қилиш ишлари кучайтирилган.

Мавзуга оид