Жаҳон | 20:54 / 02.05.2017
6387
1 дақиқада ўқилади

Германия мудофаа вазири АҚШга кўзланган ташрифини бекор қилди

Фото: Reuters

ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен АҚШга режалаштирилган ташрифини бекор қилди, бунга давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноятларни тайёрлаётган ҳарбийнинг қўлга олинишига оид ишларни ўрганиш зарурати сабаб қилиб кўрсатилди. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди

Фон дер Ляйен 3-4 май кунлари АҚШга ташриф буюриб, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва бошқа расмийлар билан учрашишни режалаштирганди. Бироқ идорада ҳозир унинг учун қўлга олинган ҳарбийнинг ишига ойдинлик киритиш устувор аҳамият касб этиши таъкидланган. 

Германиянинг Франкфурт-на-Майне шаҳри полицияси ўтган ҳафтада 28 ёшли катта лейтенант бундесверни қўлга олди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчи 2015 йил охирида Гисен шаҳрида суриялик қочқин сифатида рўйхатдан ўтган. Манбада таъкидланишича, у сиёсий қарашлари тўғри келмагани туфайли қатл қилишни кўзланган қурбонлари рўйхатини тузиб юрган.

Мавзуга оид