Жамият | 17:20 / 04.05.2017
48634
5 дақиқада ўқилади

Тошкентда оилавий дам олиш учун қаерга бориш мумкин? Parus’га, албатта!

Дам олиш кунлари ёки кечки пайтларда фарзандларингизни бирор жойга олиб чиқишга ваъда бердингиз, лекин қаерда уларнинг вақти қизиқарли ва мароқли ўтиши мумкинлиги ҳақида ўйлаяпсизми?

Ёки энг қийини — ёш болаларга қараб туриш, уларни ўйнатиш вазифаси сизга топширилдими.

Ташвишланманг! Бу борада Parus сизга ёрдам бера олади. Чунки у ерда оиланинг барча аъзоларига маъқул келадиган шароитлар мавжуд.

Масалан, мажмуанинг 2 ва 3-қаватлари тўлиқ ўйин ускуналари билан тўлдирилган ва ҳеч бири болаларни бефарқ қолдирмайди.

7 ёшгача бўлган болакайларни иккинчи қаватда жойлашган махсус болалар майдончасига олиб боришингиз мумкин! Бу ҳудуд жажжи меҳмонларнинг тўлиқ эгалигига топширилади.

Катталар уларга четдан қараб турган ёки майдонча ёнидаги Canella қаҳвахонасида суҳбат қураётган пайтларида, миттивойлар тажрибали энагалар назорати остида турли ўйинларга берилишлари мумкин.

У ерда фарзандларингиз нафақат хавфсиз арғимчоқлар, шарли бассейн, улкан икки поғонали лабиринт, ҳаволи шар отиш, балки, Ўзбекистондаги бетакрор ва ҳозирча ягона, дуккакли донлар билан тўлдирилган қумли майдончада қувнашади.

Бу майдонча ҳақида ижобий фикрларни фақатгина ота-оналар эмас, невропатолог шифокорлардан ҳам билдиришмоқда. Улар ота-оналарга болаларнинг ёшидан қатъий назар, майда суякларнинг ҳаракати учун ушбу майдончани қаттиқ тавсия қилишади. Чунки, бу боланинг асаб ҳамда руҳий тизими шаклланиши ҳамда ривожланиши учун жуда муҳим ҳисобланади.

Фарзандингизга бирор ўйинчоқ совға қилишни режалаштирган бўлсангиз, шу қаватдаги Toys Land сизга ёрдамга келади. Бу дўконда жуда кўп ўйинчоқлар мавжуд ва фарзандингизни роса қувнатиши аниқ.

Бундан ташқари, болалар дам олишининг энг нозик ва муҳим қисмларидан бири — овқатланиш. Ахир фаол дам олиш иштҳанинг очилишига сабаб бўлади-да!

Шунинг учун ҳам Parus’нинг бешинчи қаватидаги овқатланиш майдончасида ажойиб таклиф — болалар менюси мавжуд!

Унда болалар организмининг хусусиятлари ҳисобга олинган ва катталар истеъмолидаги баъзи маҳсулотлар чиқариб ташланган. Шунингдек, таом порсиялари ҳам болакайлар учун мослаштирилган ҳамда шу ўринда уларнинг нарҳи ҳам қисқартирилган. Чунки, ёш бола катталар ейдиган бургерни тўлиқ ея олмайди. Уларга ўзига мос, креатив — жажжи идишларда таомчалар тақдим қилинади.

Учинчи қават эса анча катталар ва мустақил, қўрқмас болалар учун созланган! Бу ердаги 7-16 ёшлилар учун мўлжалланган дастур ҳам турли хилликда кам эмас.

Аттракционлар, автодром, ўйин автоматлари, энг янги симульяторлар: Бу ерда вақт қандай ўтганини ҳатто сезмай қолиш ҳеч гап эмас.

Тўртинчи қават овқатланиш майдончаси бўлиб, у ерда қуйидаги тамаддихоналар фаолият олиб бормоқда:

  • Sumbula — миллий таомлар ресторани;
  • La Marmite — турк таомлари ошхонаси;
  • Dayako Chicken — корейсча сирли ретсепт асосида тайёрланган соус билан мазали жўжалар;
  • Chopar Pizza — шаҳарнинг энг яхши питсахоналаридан бири;
  • Barbeque Burger — ҳақиқий бургерлар;
  • Samurai Sushi — японча ошхона;
  • Рецепт Счастя — десерт ва ширинликлар.

Parus Cinema кинотеатри ҳам шу қаватда ишлаб турибди. Кино ихлосмандлари бу ерда энг янги ўзбек ва хориж филмларини мириқиб томоша қилишлари мумкин. Мавжуд учта залнинг иккитасида жаҳон киноси, биттасида эса ўзбек кинолари намойиш этилади.

Янги филмларни юқори сифатда томоша қилиш учун албатта ташриф буюринг. Намойишлар вақти, кинолар трейлери ва улар ҳақидаги маълумотлар билан эса paruscinema.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Бешинчи қаватда турли хил байрам-тантаналар, тадбирлар ўтказилади. Кимнингдир туғилган кунини нишонлаш ёки бирор ютуқни нишонлаш учун кўпчилик бўлиб шу масканда тўпланса бўлади. Бунинг учун эса Parus маъмурияти билан алоқага чиқиш керак.

Дўстлар даврасида дам олишни хуш кўрувчи йигит-қизлар ҳамда катта ёшлилар учун олтинчи қаватда жойлашган боулинг майдончасини тавсия қиламиз. Бу ерда кўнгилли вақт ўтказишингиз таъминланади.

Майдонча ёнидаги мини-ресторан эса сиз боулинг ўйнаётган вақтингизда, бошқа қаватлардан таом келтириб бериши ёки шу қаватдаги Aroma Food Bar ичимликлари, ширинликлари-ю музқаймоқлари тайёрлаб қўйиши мумкин.

Parus — дўстлар ва оила даврасида вақтни қувноқ ўтказиш ҳамда дам олиш учун оптимал жой!

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда болалар учун мўлжалланган барча аттракционларимизга 20 фоизлик чегирма ҳам берганмиз. Марҳамат, ташрифингизни кутамиз:

  • Parus — кўнгилочар мажмуаси барчани меҳмонга чорлайди! Марҳамат, ташриф буюринг:

  • Манзил: Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 60 уй;
  • Мўлжал: «Новза» метро бекати, «Қатортол» савдо мажмуаси;
  • Телефонлар: (+998-99) 855-00-77 ва (+998-99) 858-88-02;
  • Веб-сайт: parus.uz
  • Facebook’даги саҳифа: @ParusOfficial

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид