Жаҳон | 20:48 / 30.05.2017
10690
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик Дубайда мусулмонларни ҳақорат қилгани учун қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Фото: RIA

Ҳиндистон фуқароси Facebook’да мусулмонларни ҳақоратлагани учун 136 минг долларлик жаримага ва бир йиллик қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда The National нашри хабар бермоқда

30 ёшли ҳинднинг ўзи айбини тан олмаяпти ва унинг аккаунтига бузиб кирилганини важ қилмоқда.

Унинг ҳақоратлар билдирилган ёзувлари ўтган йил ноябрда пайдо бўлган. Терговнинг кўрсатишича, айбланувчи бу хабарларни чоп этган кунининг эртасигаёқ ўчириб ташлаган. 

БААнинг интернетдаги жиноятлар ҳақидаги қонунларига кўра, эркак жазони ўтаб бўлгач, ватанига қайтарилиб юборилади. 

Мавзуга оид