Қатарликлар санкцияларга қандай муносабат билдиршмоқда?
Қатар аҳолиси араб мамлакатларининг уларга қарши киритган санкцияларини адолатсиз деб ҳисоблайди ва Туркия, Эрон ҳамда Россиянинг қўллаб-қувватлашига умид қилади. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги Қатар пойтахти Доҳадан маълум қилди.
Маҳаллий аҳоли Қатар бой табиий газ заҳираси туфайли қўшни мамлакатлар эмбаргосига осонликча қарши тура олишига ишонмоқда. Доҳа аҳолисининг "Анадолу"га маълум қилишича, улар санкцияларнинг кундалик ҳаётга салбий таъсирини сезишмаган. Одамлар кучли иқтисодиёт ва сиёсий иттифоқлар Қатарнинг бу вазиятдан муносиб чиқишига ишонч билдиришмоқда.
"Саудия Арабистони ва БАА Қатарга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни тўхтатиб қўйишди. Биз бундан жуда ҳам хафамиз. Ахир Қатар - мусулмон ва араб мамлакати-ку! Улар муқаддас Рамазон ойида бундай қилмасликлари керак эди. Сиёсий санкциялар киритилишини-ку тушунса бўлади, аммо озиқ-овқат етказилишини тўхтатишнинг нима кераги бор эди?", - дея таъкидлайди Ал-Холид исмли фуқаро.
Маҳаллий аҳоли санкциялар жорий қилинганидан кейин Доҳа аҳолиси дўконлардаги барча товарларни харид қилишга киришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. "Бугун дўконда бўлдим, барча товарлар тўлиб турибди. Баъзи оммавий ахборот воситалари ёлғон хабар тарқатишади", - дейди Қатарда яшовчи Жейла Жамил Ат-Тамимий.
У шунингдек Туркиянинг Қатарга кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади. "Биз барчамиз мусулмонлармиз ва бир динга эътиқод қиламиз. Туркия Қатарни қўллаб-қувватламоқда. Қатарга қарши ёлғон устига қурилган тарғибот олиб борилмоқда", - дейди Ат-Тамимий.
Мавзуга оид
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
21:33 / 20.12.2024