АҚШ эсминеци Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудларга кириб борди
Хитой АҚШ эсминеци USS Stethem’нинг Жанубий Хитой денгизидаги Сиша баҳсли ҳудудларига ўзбошимчалик билан кириб бориши туфайли АҚШни ўз суверенитети ва халқаро ҳуқуқни қўпол бузишда айблади, деб айтилган Хитой ташқи ишлар вазирлигида. Хитой бу оролларни ўзиники деб ҳисоблайди.
Эсминец Хитой ҳарбий кемалари ва самолётлари томондан кутиб олинган.
"Сиша ороллари азалдан Хитой ҳудуди ҳисобланади. АҚШ "эркин навигация" байроғи остида навбатдаги марта ҳарбий кема юборди. Бу кема ўзбошимчалик билан Сиша ороллари сув ҳудудига кириб, Хитой қонунлари ва халқаро ҳуқуқнинг тегишли меъёрларини ҳамда Хитой суверенитетини бузиб, бу ҳудуддаги тинчлик, хавфсизлик ва тартибга путур етказди", деб айтилган Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лу Кан баёнотида.
"Бу жиддий сиёсий ва ҳарбий иғвогар ҳаракатлардир, улар оролдаги инфратузилма ва персонални хавф остига қўйди", дейилган хабарда.
Хитой АҚШни Хитой суверенитети ва унинг хавфсизлигига таҳдид қилувчи ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Хитой вакили унинг мамлакати давлат суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаб ўтди.
Хитой, Япония, Вьетнам ва Филиппин ўртасида Жанубий Хитой ва Шарқий Хитой денгизларида денгиз чегаралари ва жавобгарлик ҳудудлари бўйича баҳслар мавжуд бўлиб, Пекин Сиша ва Наньша архипелагларини ўзиники деб ҳисоблайди ва бу ороллардаги ва унга ёндош сув ҳудудларидаги ўз фаолиятини тўлиқ қонуний эканлигини ва Хитой суверенитети остига тушишини таъкидлаб келади. Бироқ бу оролларга юқорида тилга олинган давлатлар ҳам эгалик қилиш борасида эътирозлар билдириб келадилар.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023