Пенза қамоқхонасидан қочган ўзбекистонлик ушланди
Россия полицияси тезкор ходимлари Ўзбекистон фуқароси Шавкат Неъматовни қўлга олишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости РФ ИИВ расмий вакили Ирина Волкка асосланган ҳолда. Неъматов Пенза вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясидан қочган эди.
Аввалроқ, Жиноий жазоларни ўташ федерал хизмати минтақавий бошқармаси (УФСИН) қотиллик ва босқинчилик учун қамалган 27 ёшли Неъматов 21 июль куни Пензадаги ИК-4 қамоқхонасидан қочгани ҳақида хабар қилган. У назорат-ўтказув пунктидан сохта ҳужжатни кўрсатиб ўтгани таъкидланган. Тезкор ходимлар қочқинни қидириш бўйича зудлик билан ишларни бошлаб юборган. Тергов қўмитаси эса қамоқхона ходимларининг масъулиятсизлиги юзасидан текширув олиб бормоқда.
Пенза вилояти УФСИН маълумотларига кўра, Неъматов бир неча соатдан кейин қўшни минтақа, Рязань вилоятида қўлга олинган. У таксида Москвага кетаётган бўлган.
Вилоят прокуратурасининг аниқлик киритишича, Неъматов қотиллик ва қуролли ўғрилик учун 13 йилга қаттиқ тартибли қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024