Жаҳон | 17:20 / 23.07.2017
14969
1 дақиқада ўқилади

Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди

АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон сайловчилар «у нимани ҳимоя қилаётганини» билмагани учун сайловларда мағлуб бўлган. Бу ҳақда Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер маълум қилди.

«Биз нимани уддалай олмадикми? Одамлар нимани ҳимоя қилаётганимизни билмасди, биз шунчаки Трампга қарши эдик. Улар шу вақтгача шундай ҳисоблашади», — дея Шумернинг сўзларини келтирган The Washington Post.

Унинг сўзларига кўра, демократлар ўз мағлубиятида Россияни ёки ФҚБнинг собиқ раҳбари Жеймс Комини айблашда асос йўқ, мағлубиятга уларнинг ўзлари айбдор.

«Қачонки, сиз машҳурлиги 40 фоиз атрофида бўлган кишига ютқазсангиз, бунда бошқаларни —  Коми ёки Россияни эмас, ўзингизни айблашингиз керак», — деган у Клинтоннинг мағлубияти ҳақида фикр билдира туриб.

18 июль куни сўров Клинтоннинг рейтинги Трампникидан ҳам пастлигини кўрсатганди.

Мавзуга оид