Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Жорий йилнинг иккинчи чорагида жаҳон иқтисодиётининг йиллик ўсиши 4,4 фоизга етди. Бу ҳақда «Прайм» Morgan Stanley банки маълумотларига асосан хабар қилмоқда.
«Иккинчи чоракдаги жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 4,4 фоизлик даражада бўлади, бу 2010 йилнинг тўртинчи чорагидаги энг юқори даражадан ҳам яхши кўрсаткичдир», - дея маълум қилишган экспертлар.
Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, баъзи бир давлатлардаги ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати улар учун сюрпризга айланган.
«Жиддий сюрпризлар Япония ва Россияда ҳамда камроқлари – Евроиттифоқ ва Буюк Британияда кузатилди. Иқтисодчилар Ҳиндистон ҳамда Бразилия иқтисодиётининг иккинчи чоракдаги ўсиш суръатлари ҳақидаги маълумотни интиқлик билан кутишмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтишган таҳлилчилар.
Мавзуга оид
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
21:11 / 19.12.2024
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари эълон қилинди
13:41 / 16.12.2024
2030 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 200 млрд долларга етиши мумкин
20:24 / 14.12.2024