Жамият | 11:21 / 22.08.2017
16322
2 дақиқада ўқилади

Солиқ хизматидан бўшатилган киши яна ишга қайтиши мумкинми? 

САВОЛ: Мен туман давлат солиқ инспекциясидан Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 4-қисми билан ишдан бўшатилганман. Мени яна шу иш жойимга ёки бошқа туман солиқ тизимига ишга олишадими?

Иброҳимов Илҳомжон Муҳаммаджон ўғли

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида»ги Низомнинг 7-бандига кўра қуйидаги шахслар:

- судланган, уни ўтамаган ёхуд қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган;
- белгиланган тартибда меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнатга лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
-меҳнат қонунчилигига мувофиқ илгари иш берувчи ташаббусига кўра солиқ органларидан бўшатилган (Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан мустасно) шахслар солиқ органларига хизматга қабул қилинмайдилар.

Давлат солиқ қўмитаси юридик хизмати

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Мавзуга оид