Жаҳон | 11:05 / 31.08.2017
10296
1 дақиқада ўқилади

CNN журналисти жонли эфирда бир кишини қутқариб қолди 

Фото: Shutterstock

CNN телеканали мухбири Дрю Гриффин Техасда «Ҳарви» довули оқибатларини ёритиш чоғида сув остида қолган автомобилдан бир инсонни қутқариб қолди.

Гриффин тўғридан-тўғри репортажни олиб бораётган пайтида, унинг ортида ичида ҳайдовчи бўлган автомобиль сув билан тўла бўлган чуқурга тушиб кетган.

«Чиқ, ошна!» - деган телебошловчи ва эркакка машинадан чиқиб олишга ёрдам берган.

Гриффинга продюсер Брайан Рокус ҳам кўмаклашган.

Таъкидланишича, эркакка тегишли бўлган пикап сувга ғарқ бўлган. У суратга олиш гуруҳига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Ди Каприо «Ҳарви»дан жабрланганларга 1 млн доллар хайрия қилгани хабар берилди.

Мавзуга оид