Jaguar "ақлли" руль ишлаб чиқарди
Британиянинг Jaguar автомобиль концерни сунъий интеллектли футуристик руль ишлаб чиқарди. Бу ҳақида Daily-Motor хабар берди.
Руль ғилдираги таниқли дизайнер Малкольм Сайер шарафига Jaguar Sayer номини олган. Янги руль 2040 йил автомобилларини намойиш қилишга мўлжалланган Future-Type концепт-карига ўрнатилади.
Jaguar рули машина эгасига бўлажак учрашув ҳақида эслатиб, кун тартибига оид маълумотларни сақлаб қола олади. Шунингдек янги технология ҳайдовчининг истакларини топиши ҳам мумкин, масалан, "драйвер йўналиши"ни танлаш ёки аксинча, автопилотни ёқиш.
Руль кўчувчи бўлиб, уни Jaguar'нинг бошқа моделларида ҳам қўллаш мумкин бўлади. Рулни бошқа машинага кўчирганда ҳайдовчи, креслолар ҳолати, аудиотизим созламалари, навигация карталари ва шу каби барча маълумотлардан янги машинада ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
13:06 / 24.12.2024
Ўзбекистон Марказий Осиёда сунъий интеллектга тайёрлик бўйича етакчилик қилмоқда
00:05 / 23.12.2024
ChatGPT бепул қўнғироқлар ва ёзишмалар учун телефон рақамига эга бўлди
12:10 / 22.12.2024