Жаҳон | 20:55 / 02.10.2017
18753
1 дақиқада ўқилади

Қурбонлар сони ортмоқда

Фото: Reuters

Сўнгги маълумотларга кўра, Лас-Вегасдаги кантри-фестиваль қатнашчиларига қарата уюштирилган очиқ отишма оқибатида қурбон бўлганлар сони 58 нафарга етди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи маълумотига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатди.

Шунингдек, яраланганлар сони 515 нафарни ташкил этмоқда.

2 октябрга ўтар кечаси 64 ёшли пенсионер Стивен Пэддок меҳмонхона биносидан туриб майдонда мусиқа фестивалига йиғилган минглаб кишилар устига ўт ёғдирди. Кейин у ўзини отиб ташлади. У 28 сентябрдан бери меҳмонхонада истиқомат қилиб келган, хонадан ўндан ортиқ қурол топилган.

Унинг жиноят мотивлари ҳали аниқланмади.

Бироз олдинроқ ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва Стивен Пэддокни ўз аскари деб атади.

Мавзуга оид