«UZDIGITAL TV» хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирмоқда
Рақамли телевидение Ўзбекистоннинг нафақат пойтахтида маълум ва машҳур. «UZDIGITAL TV» хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирмоқда – 29 сентябр куни Самарқанд шаҳрида сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси рақамли телевидение мухлислари учун ўз эшикларини очди.
Ўзбекистон аҳолиси орасида рақамли телевидение хизматларига бўлган талаб шиддат билан ошиб бормоқда. Шу муносабат билан “UZDIGITAL TV» МЧЖ мамлакат ҳудудларида ўз қамровини кенгайтирмоқда. Ҳудудий офислар фаолияти ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга хизматлар тўпламини тақдим этишга йўналтирилган.
Самарқанд шаҳридаги офиснинг ишга туширилиши билан ҳудудий офислар тармоғи ортиб боришдан тўхтаб қолмайди, компания абонентларга қулайлик яратиш мақсадида бутун Республика бўйлаб кенгайишни режалаштирган. Олдинда Республиканинг бошқа вилоятларида ҳам абонентларга хизмат кўрсатиш офисларини очиш режаси турибди, навбатда Навоий ва Бухоро шаҳарларида “UZDIGITAL TV” офислари очилиши режалаштирилган.
“UZDIGITAL TV” МЧЖ бугунги кунда Ўзбекистондаги етакчи рақамли телевидение провайдери ҳисобланади. Телеканаллар пакетида 65 та телеканал мавжуд: 21 миллий ва 44 хорижий телеканал. Ҳозирда сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офислари Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида фаолият юритмоқда. Ҳудудий офисларнинг бундай кенгайиши компаниянинг бутун Ўзбекистон бўйлаб абонентларининг қулайлиги борасида қайғураётганидан далолат беради.
Компанияда 24 соат давомида абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати (Call – марказ) йўлга қўйилган. Абонентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида мобил алоқа воситалари учун «UZDIGITAL TV» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида ўз хизматлар пакетингизни бошқаришингиз мумкин: доимо ўз балансингиз ҳақида маълумотга эга бўлиш, шу билан бирга электрон кўрсатувлар дастури (EPG) нинг ёдга солиш функциясидан фойдаланиб, севимли кўрсатувларингизни ўтказиб юбормаслик имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, хизматлар пакетини телеграм-БОТ ёки www.uzdtv.uz сайтида шахсий кабинет орқали ҳам бошқаришингиз мумкин.
Бундан ташқари, абонентлар ҳафтада 7 кун, 24 соат давомида ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.
«UZDIGITAL TV» компаниясининг фаолияти тамойили ҳар бир мижоз талабига индивидуал ёндашув ва ҳар бир мижоз учун максимал қулайлик яратишга асосланади!
Компания хизматлари учун тўловларни PAYNET, CLICK, UZCARD, PayMe, U-PAY, MBANK, Woy-wo тўлов тизимлари, шунингдек, “Алоқа Банк”, “Ипак Йўли Банки” ва “Ипотека Банк” орқали амалга ошириш мумкин.
Давоми бор...
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:52
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024