Жамият | 20:55 / 10.10.2017
24236
1 дақиқада ўқилади

Краснодар ўлкаси​да ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қўлга олинди

Фото: КирТАГ

Россия Федерацияси Краснодар ўлкаси маҳаллий полиция ва Миграция агентлиги ходимлари ўтказган текширувлар чоғида Иловлинск туманидан 1,5 км масофадаги қишлоқ хўжалиги ерларида 21 нафар чет эл фуқароси, хусусан 9 нафар ўзбекистонлик Россия миграция тартибларига риоя қилмай яшаб келаётгани аниқланган.

«Текширувлар пайтида қишлоқ хўжалиги ерларида миграция қонун нормаларини бузиб яшаб келаётган 21 нафар чет эл фуқароси борлиги аниқланди. Улардан 12 нафари Хитой, 9 нафари Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Шунингдек, 3 нафар ўзбекистонлик Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун мамлакатдан чиқариб юборилиши кутилмоқда», дейилади ҳуқуқ-тартибот органлари берган баёнотда.

Умумий текширувлар жараёнида 39та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича протокол тузилган.

Мавзуга оид