Samsung эскирган смартфонларни қайта профиллаштириш устида ишламоқда
Яқинда Сан-Францискода бўлиб ўтган конференцияда Samsung эски смартфонлардаги майнинг учун ферма ва кўплаб бошқа қизиқарли иловаларни намойиш этди. Янгича ёндашув эски қурилмаларни қайта сотилиши учун қисмларга ажратиш эмас, қайта профиллаштиришни кўзда тутади. Hi-Tech шу ҳақида хабар берди.
Жамоа 40та эски Galaxy S5s'ни биткоинлар майнинги учун бир фермага бирлаштирди, Galaxy Tab'ни ноутбукка айлантирди, шунингдек Galaxy S3'ни балиқлар солинган аквариумга хизмат кўрсатишга мослаштирди ва юздан таний олувчи эски смартфонни уйни қўриқловчи тизим сифатида дастурлаштирди. Кўркам бойўғли пайдо бўлди.
Samsung маълумотларига кўра, саккиз Galaxy S5s стандарт стол ПКига нисбатан анча энергосамарали ишлаши мумкин, бироқ бундай ферманинг майнинг самарадорлиги ҳозирча у қадар ривожланган эмас.
Экспертларнинг фикрича, эскирган электроникадан фойдаланишдаги муаммолар асосан дастурий таъминот (ДТ) билан боғлиқ: эски ДТни хавфсиз деб бўлмайди ва у янги иловаларни қўллаб-қувватламайди. Шунинг учун савол туғилади: агар сизнинг замонавий дастурий таъминотни қўллаб-қувватлай олмайдиган функционал аппарат қисмингиз бўлса, уни қандай қилиб ишлашга мажбур қилиш мумкин? Афтидан, Samsung бунинг ечимини топган кўринади ёки ҳеч бўлмаганда, бу борада фаол изланишда.
Мавзуга оид
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
17:53 / 08.10.2024