Apple компанияси Qualcomm чипларидан воз кечмоқда
Келгуси авлод Apple маҳсулотларида Qualcomm чиплари бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақида бугун The Wall Street Journal хабар берди. Купертинодаги компания Qualcomm модемларини iPhone'га муносиб ягона чоп деб ҳисоблаб келган, бироқ бозорда муқобил вариантларнинг пайдо бўлиши ва компаниялар ўртасидаги суд жараёнлари ниҳоят кўп йиллик ҳамкорликка нуқта қўйиши мумкин.
Apple компаниясининг исмини ошкор қилишни истамаган манбаларининг айтишича, iPhone ва iPad келгуси йилда биринчи марта Qualcomm чипларисиз ишлаб чиқарилиши эҳтимоли бор. Дунёнинг турли бурчакларидаги ўзаро айбловлар ва суд жараёнлари Тим Кук компаниясининг Intel ёки MediaTek чипларига ўтиш эҳтимолини юзага келтирди.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, Apple'нинг бундай хатти-ҳаракатлари мажбурий чорадир. Гап шундаки, дастлаб Qualcomm ўз чипларининг iPhone ва iPad'да синалишидан воз кечди, кейин эса ўз шеригига синовлар учун зарур дастурий таъминотни тақдим этишни тўхтатди.
Apple чип етказиб берувчига қарши аксилмонополия тергов доирасида Жанубий Корея ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга қарор қилганидан кейин Qualcomm азалий шеригига чегирма тақдим этишни тўхтатди. Таъкидлаш жоизки, Жанубий Корея ҳукумати декабрь ойида аксилмонополия қонунчиликни бузган Qualcomm'ни 853 миллион доллар жаримага тортган.
Apple илк iPhone пайдо бўлгандан буён Qualcomm модемларини харид қилиб келган. Дунёда Qualcomm технологияси бўйича ишлаб чиқарувчи яна беш компания бор, смартфон ишлаб чиқарувчилари улардан истаганини шерик сифатида танлаши мумкин.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024