Россия мудофаа вазирлиги компьютер ўйинидан олинган скриншотлар бўйича изоҳ берди
Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги Абу-Камол шаҳрида АҚШ бошчилигидаги коалиция ва ИШИД жангариларининг ўзаро ҳаракатлари ҳақидаги баёнотига хато, яъни компьютер ўйинидан олинган фотоматериалларни илова қилган ходимлардан бирига нисбатан текширув ўтказмоқда.
“АҚШ қўмондонлигининг 9 ноябрда Абу-Камолдан чекинаётган жангариларга зарба беришни рад этгани ўзаро суҳбатлар стенограммаларида қайд этилган реал ҳодисадир ва шу сабабли АҚШга яхши маълум”, деб айтилган вазирлик хабарида.
Вазирлик аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган хабарида компьютер ўйинидан скриншотлар ишлатилганига шу тариқа изоҳ берди. Хабарда фотосуратлар 9 ноябрда Сурияда дронлар ёрдамида суратга олингани айтилган. Бироздан кейин бу суратлар мудофаа вазирлигининг расмий аккаунтларидан ўчириб ташланган.
Аввалроқ мудофаа вазирлиги Суриядаги Абу-Камол шаҳрининг озод этилишида АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан ИШИД жангарилари қўллаб-қувватланаётгани ҳолати аниқланганини маълум қилганди.
Хабарда айтилишича, жангарилар Россия авиацияси ва ҳукумат қўшинлари ҳужумидан қочиб, Абу-Камолдан кўп километрлик колонна бўлиб кетаётганлари дронлар ёрдамида қайд қилинган. Хабарда Россия қўшинлари АҚШ бошчилигидаги коалицияга чекинаётган жангариларни йўқ қилиш бўйича биргаликда ҳаракат қилишни таклиф қилгани айтилган.
“Бироқ америкаликлар жангарилар уларга ўз хоҳишлари билан асир бўлаётганлари ва шу сабабли улар билан ҳарбий асирлар каби муносабатда бўлиш кераклигини важ қилиб қатъий тарзда жангариларга зарба беришдан бош тортишган”, деб айтилганди Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024