Galaxy S9’нинг антиқа камераси эвазига нархи ошиши мумкин
Samsung компанияси янги Galaxy S9 моделида экран томонларини 9:18,5 нисбатда сақлаб қолади, бироқ экран четидаги ҳошия қалинлигини камайтиради. Шунингдек, янги смартфонда аввалги моделдаги дизайн сезиларли ўзгаришларсиз такрорланади. Қурилма Samsung’нинг ўзи ишлаб чиқарган Exynos 9810 ёки Snapdragon 845 (АҚШ учун версиясида) процессорида ишлайди.
Galaxy S9’да асосий камера сифатида иккита ёнма-ён турувчи камера модули татбиқ қилинади. Камералар сониясига минг кадр тезлик билан секин суратга олиш имконини беради. Яқинда компания иккита янги сенсорни тақдим қилганди ва улардан бири янги смартфонда татбиқ қилиниши мумкин. Шу тариқа, S9 ўз синфида энг яхши камерага эга смартфонга айланиши мумкин.
Маълум қилинишича, Galaxy S9 Барселонадаги навбатдаги Mobile World Congress кўргазмасида намойиш қилинади. Бунга кўра, у 25 февралгача тақдим қилинишини айтиш мумкин. Galaxy S8 апрелда тақдим қилинганди. Шу билан бирга смартфоннинг “уч қатламли” ламинацияланган камера модули ҳисобига унинг нархи 60-90 долларга қимматлашиши мумкин, деб ёзмоқда Business Korea нашри.
Мавзуга оид
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024