Light | 16:51 / 22.11.2017
113528
5 дақиқада ўқилади

Брюс Лидан ўрганиш мумкин бўлган 7 та ҳаёт дарси 

Брюс Ли нафақат жанговар санъатларнинг энг буюк усталаридан, балки ақлли, доно инсон ҳам бўлган. У томонидан ўзининг услуби - Жит Кун До учун ишлаб чиқилган асосий принципларни оддий ҳаётда ҳам қўллаш мумкин. Биз эса машҳур жангчининг ҳаёт мактабидаги яхши дарс бўлиши мумкин бўлган ўгитлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Чегаралардан чиқиш

Фото: Trendymen

«Агарда сиз жисмоний иш билан шуғулланган ҳолда, нарсаларнинг асл моҳиятини тушунишга чеклов қўйсангиз, унда ҳеч қачон каттароқ ютуққа эриша олмайсиз». Албатта, буюк жангчи бу гапни бизнес-тренинглар эмас, балки машғулотларга келган ўз ўқувчиларига айтган. Аммо, у фаол инсоннинг иш ҳолатини яхши кўрсатиб бериши мумкин: ўзига чегара қўйиш каби ғоядан аҳмоқроқ нарса йўқ.

Кўплар хавфсиз туюладиган сув ортида таҳдидларни кўриб шу ишни қилади. Бу айланиб турувчи жараёнда ҳеч қачон ривожланиш бўлмайди – фақат доимий, секин, бироқ ортга қайтариб бўлмас таназзул, у олдинга исталган ҳаракат учун фалокатли.

Эришиб бўлмас мақсад

Фото: Trendymen

Брюс Лига кўра, мақсад – бу инсон эришиши мумкин бўлган якуний нуқта эмас. Кўп ҳолатларда, бу ҳаракатланиш жараёнининг ўзи. Йўл, йўналиш мақсаднинг ўзи. Кўп одамлар бу принципни тушунмай, узоқ вақт давомида яратиб келинган империяларни, қандайдир ўйлаб топилган нуқтага етиб бузиб ташлайдилар.

Сиз ҳаттоки бутун сайёрани эгаллаб олган бўлсангиз ҳам, олдинга қараб ҳаракатланинг. Коинот чексиз.

Таълим

Фото: Trendymen

«Фақат ишлайдиган нарсалардан фойдаланинг. Усталардан ўрганинг». Янги нарсани қабул қилишга очиқлик – нафақат спортдаги муваффақиятлар, балки ҳаётдаги ҳам пойдевор тошдир. Сизга ўз ишингизда ҳамма нарсани билиб бўлганингиз туюлиши билан – кейинги ўқитувчини излашни бошланг. Ҳаёт ўзини ўзи доимий равишда такомиллаштириб бормаса, жуда қаттиқ ҳамда сиз барибир ақллироқ рақибга дуч келасиз.

Омадсизлик

Фото: Trendymen

Омадсизликнинг ўзи эмас, балки номуносиб мақсад – айнан мана шу кишига зарар етказиши мумкин. Ҳар бир кишида хатолар бўлади ҳамда уларни қабул қилиш ва сабабларини тушуниш ҳақиқий доноликдир. Стив Жобс ишини неча марта нолдан бошлаган? Ҳамма гап шунда.

Кутилмаган хавфга тайёр туриш

Фото: Trendymen

Рақиб кутилмаганда пайдо бўлиши мумкин. Жанговар санъатлар устаси доимо ҳужумни кутиб яшаши керак эмас – бу тез вақт ичида уни кучсиз, қўрқувга берилган, жангга кира олмайдиган қилиб қўяди. Хавфни борича қабул қилиш керак ҳамда ўз кўникмаларини мукаммаллаштириб бориш лозим. Ҳар бир инсон фойдаланиши мумкин бўлган адолатли маслаҳат.

Эҳтимолий муаммолар йўлида тўсиқлар қўйишнинг ўрнига – ўз йўлингиздан кетинг, алдаманг ва айёрлик қилманг. Бу муҳим паллада аввалги хатоларни тўғирлаш учун куч сарфламаслик учун керак.

Ўзликни қабул қилиш

Фото: Trendymen

Ҳаётда ўз ўрнини топиш исталган фаол инсон учун ажралмас бир қисм бўлиб, у ўзининг ҳаракатларини маъқулламасдан туриб имконсиздир. Одам шуни тушуниб, қабул қилиши муҳим: пуллар – унинг ҳақиқий мақсади айсбергининг фақат устки қисми. Асосий қисм эса ҳар доим бошқалар томонидан мажбуран киритилмаган, ҳақиқий ҳаёт тарзини тушуниш ва қабул қилишдир. 

Имиж ҳеч нарса

Фото: Trendymen

Кишиларнинг аксарияти ўзининг ташқи қиёфасига ҳаддан ташқари кўп эътибор беради. Албатта, сиз шериклар ёки мижозларга кўрсатадиган нарса муҳим. Бироқ, имиж учун ундан ҳам муҳим бўлган мақсадларни қурбон қилиш даражасида эмас. Брюс Ли шундай деган – ўзининг чекланган энергия захирасини проекцияга сарфлашдан аҳмоқроқ нарса йўқ. Уни ўз салоҳиятингизни кенгайтириш учун йўналтиришингиз муҳимроқ. Инсонларнинг деярли барчаси – ҳамдард бўла олади, уларнинг ўзи шерикнинг ҳам ўзига, ҳам ишга бўлган тўғри муносабатини ҳис этади.

Мавзуга оид