Жаҳон | 09:20 / 10.01.2018
16886
1 дақиқада ўқилади

Дрифт давомийлиги бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Фото: Bmw Group

Профессионал пойгачилар жамоаси BMW M5 машинасида дрифт бажариш давомийлиги бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда BMW сайтида маълум қилинди. 

Тўлиқ приводли машинани Йохан Шварц бошқарган. У 8 соат давомида, ёқилғи қуйишларга тўхташларсиз дрифт ҳолатида 374 км босиб ўтди, ваҳоланки қоидаларга кўра ёқилғи қуйиш учун тўхташга рухсат берилган. Трюкни тўхташларсиз бажариш учун дрифт бажараётган машина ортидан параллел равишда бошқа машина юриши талаб этилди. Ундаги каскадёр зарур пайтда машина ойнасидан суқилганча асосий машинага ёқилғи қуйишни амалга оширган. Шу сабабли жорий дрифт давомида яна бир рекорд ўрнатилди: иккита машинада синхрон дрифт амалга оширилди ва у ҳам тарихдаги энг давомийси бўлди.

Аввалги рекорд натижа орқа приводли BMW M5’да 2013 йилда ўрнатилганди. Ўшанда дрифт масофаси 230 км.ни ташкил қилган.

Мавзуга оид