Жаҳон | 21:30 / 24.01.2018
17738
2 дақиқада ўқилади

Фото: Сена қирғоқдан тошди, Париж аҳолиси қайиқларда ҳаракатланмоқда

Франция пойтахти Париж шаҳрида кейинги кунларда ёққан кучли ёмғирлар натижасида шаҳар ўртасидан оқиб ўтган Сена дарёси сатҳи кўтарилиб, қирғоқларидан тошди. Шаҳарда айни вақтда транспорт ҳаракати чекланган, кўчаларда қайиқларда сузаётган одамларни учратиш мумкин.

Фото: Getty Images

Парижликлар сув остида қолаётган кварталлар бўйлаб қайиқларда ҳаракатланмоқда. 

Фото: Getty Images

 XIX асрда Қирол Генрих IV шарафига қурилган Вер-Галан хиёбони деярли сув остида

Фото: Getty Images

 Сенадаги сув сатҳи 2 метрдан 6 метргача кўтарилди. Сув кўтарилишдан биринчи навбатда Париж марказидаги Сите ороли жабрланди.

Фото: Getty Images

 Париждаги 12та департамент сув остида қолиши мумкин.

Фото: Getty Images

 Сена сатҳи тезлик билан кўтарилмоқда. Парижда бунгача энг жиддий сув тошқини 1910 йилда кузатилган, ўшанда Сена сатҳи бир неча кунлик ёмғирлардан кейин 8 метргача кўтарилганди. Ўшанда шаҳар кўчалари каналларга айланган, шаҳар инфратузилмаси жиддий шикастланганди.

Фото: Getty Images

Ҳозирча сув тошқинлари Сена ёқасидаги ҳудудларда кузатилмоқда, аммо шаҳарда ҳамон тревоганинг "тўқсариқ ранг" даражаси сақланиб қолмоқда. 

Фото: Getty Images

 Шаҳар ўз ҳаётини яшашда давом этмоқда. Суратда: Сена соҳилида жойлашган Paris Seine меҳмонхонасига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Мавзуга оид