«Россияга қарши!» - Порошенко Европага коалиция тузиш таклифи билан чиқди
Украина президенти Пётр Порошенко европалик ҳамкасбларига Россия «тажовузкорлиги»га қарши коалиция тузиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, «Марказий ва Шарқий Европа: қитъа учун янги кун тартиби?» сессиясида қатнашган ва ўз ғоялари ҳамда вазиятга бўлган муносабати билан ўртоқлашган.
«Бугун биз шундай вазиятдамизки, Россия барчамизга қарши эълон қилинмаган уруш олиб бормоқда. Шунинг учун, вазият бундай кўринишда эканини эътиборга олиб, биз янги коалициялар, янги дастурлар ёки янги ёндашувлар ҳақида ўйлашимиз даркор. Менинг таклифим оддий ва тушунарли: бизда умумий коалиция, қўшма жавоб ва қўшма дастур бўлиши керак. Бу тажовузкорликка қарши туриш учун шарт», - дея ёзган Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко «Россия гибридли уруши» ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
14:58
ЕИ Россиянинг «соядаги флоти»га қарши янги санкциялар пакетини таклиф қилади
13:09
Мигрантлар аллақачон Россиядан бошқа томонга қарамоқда – россиялик губернатор
12:48
Бокудаги депутат: Россия самолёт ҳалокати учун узр сўраши керак
10:31