Жаҳон | 20:02 / 31.01.2018
28252
2 дақиқада ўқилади

Туркиялик футболчи номаълум қизни ҳимоя қилиш вақтида ҳаётидан айрилди 

Фото: screenshot

Истанбулнинг “Едикуле” клуби футболчиси Юнус Эмре Изол ўз дўстлари билан бирга бир қизни 38 ёшли эркакдан ҳимоялаш вақтида пичоқланди. Футболчи олинган жароҳатлардан шифохонада жон берган.  

Қиз таксига ўтирмоқчи бўлганда эркак уни телефон ўғирлашда гумон қилиб ура бошлаган. Спортчи икки дўсти билан эркакни тўхтатмоқчи бўлганда, улар орасида муштлашув чиққан ва эркак пичоқни “ишга солган”. Эркак футболчининг юрак соҳасига икки марта пичоқ урган. Шунингдек, футболчининг дўстлари ҳам жароҳат олишган.    
 
Маълум қилинишича, эркак маст ҳолда бўлган. У, шунингдек, аввал тан жароҳатлари етказгани учун  судланган бўлган. 

“Эркак қизни сочидан тортқилаб турганди. У менга пичоқ урди, кейин эса Изолнинг юрагига пичоқ урганини кўрдим. Изол шифохонага келганимиздан икки дақиқа ўтиб жон берди”, деб эслаган бўлган воқеани футболчининг дўстларидан бири. 

Мавзуга оид