Спорт | 18:30 / 07.02.2018
24610
1 дақиқада ўқилади

Алексис Санчесга 16 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Алексис Санчес Каталониянинг «Барселона» клуби сафида тўп сурган вақтларида 1 миллион евро миқдорида солиқларни тўламаганини тан олди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, чилилик футболчи 2012/13 йилги мавсумда ўзининг имиж ҳуқуқини сотиш орқали топган пулларини солиқдан яширган ва офшор ҳудудидаги ҳисоб рақамларида бу пулни сақлаган. Санчесга 16 ойлик қамоқ жазоси тайинланди, аммо Испанияда бу моддага кўра белгиланиладиган жазоларнинг 2 йилгача муддатда бўлса у шартли қамоқ жазоси бўлади.

29 ёшли футболчи энди 2 йил давомида бу қонун бузилишини тўғирлаши ва солиқларни қайтариб тўлаши керак. Шунда у жазодан озод қилинади.

Мавзуга оид