Жаҳон | 10:20 / 08.03.2018
9084
2 дақиқада ўқилади

McDonald's аёллар байрами муносабати билан илк бор логотипини ўзгартирди

АҚШнинг McDonald's тамаддихоналари тармоғи 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўз тарихида илк бор логотипини ўзгартирди. Компания ўз логотипидаги “М” ҳарфини айлантириб, “W” ҳарфини ҳосил қилди. Бу эса инглизча women – аёллар сўзини билдиради. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Фото:  Twitter/@CampaignLiveUS

  7 март куни логотип Калифорниядаги битта тамаддихонада ўзгартирилган. 8 март куни эса логотип тармоқнинг сайти ва мобил дастурларида ҳам ўзгартирилади. Бундан ташқари, тармоқнинг 100 га яқин шохобчасида ҳам логотип ўзгача кўриниш олади.

McDonald's раҳбарияти вакили Уэнди Льюиснинг айтишича, бундай қарор “бутун дунёдаги аёллар эришган ютуқлар шарафига” қабул қилинган. Компания баёнотида таъкидланишича, тармоқнинг АҚШдаги 10 нафар менежеридан 6 нафари аёл кишилардир.

Охирги йиллар кўплаб компаниялар 8 мартга бағишлаб бирор реклама кампаниясини ўтказишга интилиб келишади, улар шу тариқа ўзларининг гендер тенглик сиёсатига содиқликларини ифодалашади.

Мавзуга оид