Жаҳон | 23:10 / 13.03.2018
13564
1 дақиқада ўқилади

Эйфел минораси дастлабки кўринишига келтирилиши мумкин

Фото: reuters

Франция рамзи – Париждаги Эйфел минорасига унинг дастлабки кўриниши қайтарилиши мумкин. Шу билан боғлиқ ҳолда минора қизил рангга бўялиши мумкин, чунки у биринчи кунларидан айнан шундай рангда бўлган.

Минора ўз вақтида қизил, сариқ, оч жигарранг тусларда бўлган. Минора ўзининг 129 йиллик тарихи давомида 19 марта қайта бўялган. Бу гал минора қандай рангда бўялиши ҳозирча номаълум, айни вақтда унинг дастлабки ранги – қизил ранг муҳокамадан ўтмоқда.

“Биз эски рангларни, аввалги кўринишни тиклаймиз. Бу ҳозирги рангга ниманидир қўшиш ҳақида ўй юритишга сабаб бўлади”, деб айтган Франция маданият вазирлиги ходимларидан бири. 

Минора учун махсус – “Эйфел жигарранги” туси яратилган бўлиб, минора 1968 йилдан бошлаб ҳар 7 йилда шу рангга бўялган. Бироқ энди бу анъана барҳам топиши мумкин.

Мавзуга оид