Ўзбекистон | 10:43 / 17.03.2018
8319
3 дақиқада ўқилади

Ахборот хавфсизлиги ҳолати бўйича республика илмий-амалий семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 16 март куни Алоқа тарихи музейида “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2017 йил якунлари бўйича ахборот хавфсизлиги ҳолати” мавзусида республика илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан анъанавий равишда ҳар йили ўтказиб келинади.

Фото: Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази

Ушбу илмий-амалий семинарда Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлари, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази мутахассислари, тегишли вазирлик ва ташкилот вакиллари, соҳада фаолият юритувчи кўплаб экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, республика олий ўқув юртлари талабалари ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Фото: Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази

Республика илмий-амалий семинарини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – мамлакат ва дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир даврда, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишдан иборат. Шунингдек, мазкур йўналишнинг ўта долзарблиги инобатга олиниб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммоларга ечим топиш, келгусида ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда янгича ёндашувлар, механизмлар хусусида ўзаро фикр алмашиш кўзда тутилган. 

Фото: Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази
Фото: Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази

Семинарда доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2017 йил якунлари бўйича ахборот хавфсизлиги ҳолати, “Электрон ҳукумат” тизими доирасидаги ахборот тизимлари ва ресурсларини ахборот хавфсизлиги ҳодисалари бўйича мониторинги ва серверларда ўрнатилган дастурий таъминотлардаги заифликлар тўғрисида автоматик огоҳлантириш тизими каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Мавзуга оид