Британия ЕИ давлатларини рус дипломатларни чиқариб юборишга кўндирмоқчи
Буюк Британия ҳукумати Европадаги иттифоқчиларни россиялик дипломатларни чиқариб юборишга кўндирмоқчи. Бу Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли рўй беряпти, деб хабар қилган Bloomberg манбаларга асосланган ҳолда.
Агентлик маълумотларига кўра, Британия ҳукумати ЕИдаги муҳим иттифоқчиларга Скрипаль иши бўйича разведка маълумотларини тақдим этмоқда.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, бош вазир Тереза Мэй ЕИ давлатлари етакчиларига Москва бутун Европага таҳдид уйғотаётганини маълум қилиш ниятида.
Шунингдек, Мэй ҳамкорларни Россия ҳукуматига босимни кучайтириш лозимлигига ишонтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Скрипаль иши бўйича айбловлар нега асоссиз эканини тушунтириб берганди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.01.2025
FT: Илон Маск Кир Стармерни Британия бош вазирлиги лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
21:45 / 09.01.2025
Россия Оқтов яқинидаги авиаҳалокатнинг холисона тергов қилинишидан манфаатдор — Песков
10:37 / 09.01.2025
Запорижжя ўққа тутилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
20:22 / 08.01.2025