АҚШ Афғонистон масаласи «Толибон» вакилларисиз ҳал бўлмаслигини айтмоқда
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Афғонистон масаласини «Толибон» ҳаракати вакилларисиз ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, «Толибон» ҳаракати музокаралар якунига етгунга қадар ҳар қандай қуролли тўқнашувларни тўхташи лозим.
Анжуманда иштирок этаётган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Афғонистон масаласида барча манфаатли томонлар билан муроса зарурлигини таъкидлаган.
«Узоқ йил давом этган урушлар мамлакатни ҳолдан тойдирди. Бугунга келиб, унинг тинчлиги ва минтақада барқарорликка эришиш учун АҚШ барча кўмакни беришга тайёр», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда «Толибон» ҳаракати вакиллари иштирок этмаяпти.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024
Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
17:22 / 17.11.2024