Фан-техника | 08:42 / 06.04.2018
11755
2 дақиқада ўқилади

Virgin компанияси Hyperloop йўловчи капсуласини намойиш қилди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Virgin Hyperloop One компанияси Илон Маск лойиҳаси бўйича тезюрар транспорт тизими учун йўловчи капсуласининг тўлақонли ишчи прототипини кўрсатди. 

Vision 2030 Hyperloop Pod номли янги прототип Virgin Galactic’нинг Калифорниядаги Мохава чўлидаги полигонида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга ташрифи вақтида намойиш қилинган. 

Virgin Hyperloop One учун Саудия Арабистони тизимни ривожлантиришда устувор давлатлардан бири ҳисобланади. Компанияда таъкидланишича, янги транспорт тури тезюрар поездлардан бир неча баробар тезроқ ҳаракатланади ва қироллик бўйлаб ҳаракатланишда вақтни анча қисқартиришга имкон беради.

Мисол учун, Ар-Риёддан Жиддага ҳозирги 10 соат ўрнига бор-йўғи 76 дақиқада, БАА пойтахти Абу-Дабига эса 8,8 соат ўрнига 48 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади.

Virgin Hyperloop One кўрсатилган прототип қандай тезликка эриша олиши борасида аниқлик киритмаган. 2017 йил декабрда компания капсулани 387 км/соат тезликкача тезлаштира олган, бу эса компания эришмоқчи бўлаётган тезликнинг учдан бирини ташкил қилади.

Мавзуга оид