Жамият | 15:37 / 17.04.2018
20536
2 дақиқада ўқилади

Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда – ИИВ

Фото: KUN.UZ

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёдани уриб, ўлимига сабабчи бўлиб воқеа жойидан яширинган ҳайдовчи қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.     
 
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 15 апрель куни соат 22.25ларда, номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Бўлмас” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Тўлға-Ушоқтепа” ички йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўл чеккасида кетаётган пиёда, “Ушоқтепа” маҳалласида яшаган, 1997 й.т. Л.Б.ни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада Л.Б. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. 

“Ҳурматли фуқаролар ушбу  ҳолат юзасидан бирон бир маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан “102” рақамига қўнғироқ қилишингизни ёки яқин атрофдаги ички ишлар идорасига хабар беришингизни сўраймиз. Бефарқлик қилманг!” – дейилади ИИВ хабарида. 

Мавзуга оид