Жефф Безос компанияси суборбитал ракетани муваффақиятли учирди ва қўндирди
Миллиардер Жефф Безос томонидан асос солинган Blue Origin компанияси New Shephard суборбитал ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Space.com ёзмоқда.
Бортида манекен астронавт бўлган New Shephard 105 километрлик баландликка чиқди, ракетанинг бутун парвози 10 дақиқадан бироз кўпроқ давом этди.
Ракета тезлаштирувчиси парвозда ажралиб чиқди ҳамда учириш жойига вертикал равишда қўнди. Капсула ҳам парашютлар ва тормоз ракеталари ёрдамида муваффақиятли қўнишни амалга оширди.
Ушбу парвоз New Shepard сериясидаги ракеталар учун саккизинчи ва ракета ҳамда New Shepard 2.0 капсуласи учун иккинчи бўлди. Лойиҳа суборбитал туристик парвозларга мўлжалланган – капсула ичида олтита йўловчи ўриндиғи бор. Бироқ, компания бундай саёҳат тахминан қанчага тушиши мумкин эканини ҳозирча очиқламаяпти.
Мавзуга оид
10:57 / 14.01.2025
Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди
23:29 / 13.01.2025
New Gleen ракетаси парвози стартга 15 дақиқа қолганда бекор қилинди
02:23 / 09.01.2025
The Washington Post газетаси 100 га яқин ходимини ишдан бўшатади
21:20 / 01.01.2025