Ботир Хўжаев Ўзбекистон иқтисодиётидаги асосий муаммо ҳақида гапирди
Ўзбекистоннинг иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг юқори даражасини мамлакат иқтисодиётидаги асосий муаммо деб ҳисоблайди. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги халқаро конференцияда шундай баёнот берди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
"Биз яқин 10 йилдаги асосий муаммомиз мамлакат аҳолиси орасида меҳнатга лаёқатли кишилар улушининг фавқулодда юқорилигича қолиши билан боғлиқ эканини яхши тушуниб турибмиз", - деди у.
Худди шу омилни кучли томон сифатида ҳам кўриш мумкин, деб ҳисоблайди у. "Меҳнатга лаёқатли кишиларнинг бундай юқори кўрсаткичларидан иқтисодий ўсиш омили сифатида фойдаланиш керак", - дейди Хўжаев. Унинг сўзларига кўра, шундай мамлакатлар борки, уларда демография бўйича муаммолар мавжуд ва у мамлакатларнинг ўсиш суръатларини таъминлаш учун асосий омиллардан бири - меҳнат ресурслари етишмайди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланадиган бўлсак, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2017 йилда иқтисодий фаол аҳолининг 5,8 фоизни (837 минг киши) ташкил қилган. Бироқ иқтисодиёт модернизацияси ва янги соҳаларнинг пайдо бўлишига қарамай, ҳукумат зарур ишчи ўринларини яратишга улгурмаяпти.
"Афсуски, бугунги вазиятда биз ишчи ўринлар яратиш масаласида ортда қоляпмиз", - деди Хўжаев. У бу масалани ҳал қилиш "ижтимоий таранглик бартараф этилиши билан боғлиқ" эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
21:11 / 19.12.2024
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари эълон қилинди
13:41 / 16.12.2024
2030 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 200 млрд долларга етиши мумкин
20:24 / 14.12.2024