Жаҳон | 14:28 / 05.06.2018
6940
1 дақиқада ўқилади

«Ғойиб бўлган президент». Билл Клинтон триллер йўналишидаги романни тақдим этди

Фото: Steve Sands/Bauergriffin.Com

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ёзувчи Жеймс Паттерсон билан биргаликда «Ғойиб бўлган президент» романини тақдим этиб, бадиий адабиётда ўзининг илк қадамини қўйди.

Press Herald’нинг ёзишича, китоб сюжети марказида - даҳшатли киберҳужумнинг олдини олиш мақсадида ғойиб бўлишга қарор қилган давлат раҳбари.

Триллер яқин кунлар ичида савдога чиқарилади. Паттерсоннинг сўзларига кўра, воқеаларнинг аксарият қисми Оқ уйда кечади, президентни у ердан яширин равишда олиб чиқиш керак - айнан шу ерда Клинтоннинг бундай нозик жиҳатлардан хабардорлиги қўл келган.

Билл Клинтон - беллетристикада илк қадамларини қўймоқда, бироқ унда нашр этилган китоблари ҳам бор, масалан, «Менинг ҳаётим» автобиография-бестселлери.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Клинтон Россиядан нега дарғазаб бўлганини айтганди.

Мавзуга оид