Жаҳон | 18:04 / 08.06.2018
8118
1 дақиқада ўқилади

CNN бошловчиси ўз жонига қасд қилди

Фото: David Scott Holloway/CNN

Ёзувчи, бош ошпаз ва телебошловчи Энтони Бурден ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда CNN.

Бурден 61 ёшда бўлган. Телеканалнинг расмий хабарида у саргузаштларга, дўстлари билан бирга дам олишга, яхши таомларни тайёрлашга алоҳида меҳр қўйгани айтилади. «Унинг истеъдодли жиҳатлари бизни ҳайратда қолдирарди, уни жуда соғинамиз», - дейилади канал очиқ хатида.

Бурден Францияда ўз жонига қасд қилган, у бу ерга ўзининг Parts Unknown шоуси суратга олиш ишлари учун келганди. Уни яқин дўсти, франциялик бош ошпаз Эрик Рипер Бурденни меҳмонхона хонасида ҳушсиз ҳолатда топган.

Энтони Бурден таомлар ва саёҳатлар ҳақидаги Parts Unknown шоу устида 2013 йилдан бери ишлаётганди, дастур кўплаб совринларни қўлга киритган. Шунингдек, у миллий озчилик ва умумий овқатланиш муассасалари ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланарди.

Мавзуга оид