Жаҳон | 20:18 / 17.06.2018
10246
2 дақиқада ўқилади

Яман халқи тинчлик талаб қилмоқда

Фото: AP/ Abdulnasser Alseddik

Бугунга қадар Яманда ҳукумат ва "Ансоруллоҳ" ҳаракати ўртасида тинчлик ўрнатишнинг реал имкониятлари бўлмаган. Мамлакат президенти маслаҳатчиси Абдулмалик Ал-Михлафий Twitter'да шу ҳақида хабар берди.

"Яман халқи тинчликни талаб қилмоқда, ҳукумат ҳам, араб коалицияси ҳам шунга эришиш тарафдори", - деб ёзади Михлафий. 

Маслаҳатчининг ҳисоблашича, фақатгина "Ансоруллоҳ" ҳаракати исёнчилари қуролсизлантирилганидан кейингина Яманда тинчлик ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Ал-Михлафий бундан аввал хусийлар БМТнинг Ямандаги махсус элчиси Мартин Гриффит томонидан таклиф қилинган тинчлик шартларига рози бўлишмаганини ёдга солди. 

Яманда 2014 йилдан буён қуролли низолар давом этиб келмоқда. Унда бир томондан - "Ансоруллоҳ" шиа ҳаракати исёнчилари, иккинчи томондан - собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг тарафдорлари, яна бошқа томондан эса амалдаги президент Абдураббу Мансур Хадийга хизмат қилувчи ҳукумат қўшини иштирок этмоқда. 

Мавзуга оид