«Ўзбекистон - кенг кўламли ислоҳотлар мамлакати»
Хитойда Psearcher журналининг «Ўзбекистон - кенг кўламли ислоҳотлар мамлакати» номли махсус сони чиқарилди. Рангли тасвирланган нашрда сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таъкидланади. Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, давлатнинг демократик пойдеворини мустаҳкамлаш борасида эришилган ютуқларга ижобий характер берилади.
Нашр материалларида Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти ва бизнес юритиш учун маъмурий тўсиқларни босқичма-босқич олиб ташлаш бўйича ижобий ўзгаришлар, кичик ва хусусий тадбиркорларга кредит бериш жараёнлари соддалаштирилганлиги, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича президентнинг Вакиллик институти ташкил этилиши тўғрисида батафсил маълумотлар жойлаштирилган.
Нашрда Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилиб, таълим, оналик ва болалик саломатлиги соҳаларида эришилган ютуқларга алоҳида эътибор қаратилди. Ўқувчилар сўнгги йилларда яратилган фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш жараёни, турли миллатлар, динлар ва маданият вакилларининг тинч-осойишта яшаш шароитлари билан танишадилар.
Фуқароларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва давлат органлари билан алоқа механизмларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. 2016 йилдан мамлакатнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган президент Халқ қабулхоналари самарадорлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
22:08 / 07.03.2024