Жаҳон | 08:30 / 22.07.2018
14082
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коалицияси Сурия шарқида тинч аҳолига зарбалар берди

Фото: U.S. Air Force

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиацияси Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидаги Ас-Суса шаҳри тинч аҳолисига зарбалар берди. Оқибатда ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор, деб маълум қилди SANA ахборот агентлиги.  

“Халқаро коалиция авиацияси Абу-Камол яқинидаги Ас-Суса шаҳридан ИШИД террорчилари зулми ва коалициянинг пала-партиш авиазарбаларидан чўл томон қочаётган тинч аҳолига зарба берди. Бу эса кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганларга олиб келди”, деб айтилган хабарда.

Мавзуга оид