Россия ТИВ расмий вакиласи: «Тарихий декларация»нинг тақдири бизга маълум
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Мария Захарова ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида АҚШ Давлат департаменти эълон қилган «Қрим декларацияси» номли ҳужжатга муносабат билдирди.
«ОАВ: «АҚШ Давлат департаменти «Қрим декларацияси» номли расмий ҳужжатни эълон қилди. У Қрим Россиянинг бир қисми эканлигини тан олмайди ва АҚШнинг расмий позициясини билдиради». Ахир, Эрон ядро дастури бўйича эришилган келишув, Париж иқлим ўзгариши бўйича келишув ҳам АҚШнинг расмий сиёсати эди-ку. Обама шахсан шундай қарор қабул қилганди. Энди Трамп бу қарорларни қайта кўриб чиқяпти. Бизга «тарихий декларация»нинг қиймати маълум», деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти котиби Майк Помпео Қрим устидан Россиянинг суверенитетини тан олмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024