Трамп маъмурияти қурол яратиш бўйича чизмалар туфайли судга берилди
АҚШда Нью-Йорк штати бош прокурори Барбара Андервуд мамлакат президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бунга расмийлар интернетда 3D-принтерда тўппонча ясаш бўйича йўриқномани эълон қилишга йўл қўйиб бергани сабаб бўлган. Бу ҳақда бош прокурор сайтида хабар қилинган.
Таъкидланишича, даъво аризаси «Иккинчи ўзгартириш» жамғармаси ва Defense Distributed компаниясига қарши қаратилган. Шунингдек, уни бошқа штатларнинг айрим прокурорлари ҳам қўллаб-қувватлади.
«Жиноятчиларга 3D-принтерда босиб чиқарилган, аниқланмайдиган, кузатиб бориб бўлмайдиган тўппончаларни яратиш бўйича йўриқномани бериш аҳмоқлик. Бироқ, Трамп маъмурияти айнан шунга рухсат бермоқда», - дейилади ҳужжатда.
Бош прокурорнинг даъво аризасида талаб қилишича, интернетда тўппончани йиғиш бўйича йўриқноманинг тарқалишини тўхтатиш керак.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024