Жаҳон | 13:34 / 12.08.2018
16661
1 дақиқада ўқилади

Манчестер: Отишма натижасида 10 киши жароҳатланди

Фото: Peter Byrne/PA

Британиянинг Манчестерида рўй берган отишмадан кейин 10 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилди, дея хабар бермоқда маҳаллий полиция. 

Воқеа шаҳарнинг жанубий қисмидаги Мосс Сайд туманида содир бўлган. Ҳодиса жойи ўрганилмоқда, полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда ва видеокузатув камераларидаги ёзувларни кўздан кечирмоқда. 

Полициячиларнинг маълум қилишича, отишмадан бир неча соат аввал у ерда Кариб карнавали ўтказилаётган бўлган, шу боис кўчаларда одам кўп бўлган. 

"Айни дамда бир неча киши турли жароҳатлар билан шифохонада. Жароҳатларнинг аксарияти инсонлар ҳаётига хавф соладиган даражада эмас", - дейилади манбада. 

Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ.

Таъкидлаш жоизки, воқеа содир бўлган жой бир неча йиллар давомида гиёҳванд моддалар ва қуроллар савдоси қайд қилиниши билан ном қозонган. 

Мавзуга оид