Жаҳон | 07:56 / 14.08.2018
13291
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Каспий денгизи мақоми бўйича баёнот берди

Фото: UNHCR/J-M. Ferré

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция имзолангани бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

БМТ бош котибининг баёнотида таъкидланишича, у Озарбойжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон томонидан имзоланган конвенцияни маъқуллайди.

«Ушбу тарихий ҳужжат халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган минтақавий ҳамкорлик муҳимлигини кўрсатади», - дейилади хабарда.

Гутеррешнинг фикрича, ҳужжат Каспийбўйи давлатлари ўртасидаги кенг кўламли муаммоларни ҳал этишга, шунингдек, минтақавий ҳамкорликка ва кўп томонлама муносабатлар принципига эришишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Каспийда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш масаласи йўқлиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид