Спорт | 11:40 / 16.08.2018
19995
1 дақиқада ўқилади

Туркия клуби футболчилар ўрнига эчкилар сотиб олди

Туркиянинг «Гулспор» клуби ёшлар таркибидаги 18 нафар футболчини сотиб юборди ва олинган пулларга 10 бош эчки сотиб олди. Бу ҳақда Tribune Dergi Twitter-аккаунтида хабар қилинади.

Фото: Cnnturk

Манба маълумотига кўра, жамоа раҳбарияти сут сотишдан тахминан беш минг турк лираси (727,8 евро) олишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, барча маблағлар клубнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларига йўналтирилади.

«Гулспор» президенти Кенан Буклебебнинг CNN’га берган интервьюсида маълум қилишича, бу ҳолатда жамоанинг манфаатларини кўзлаган. «Бизда кўпроқ даромад бўлади. Биз жамоанинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилдик, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқаришига ҳисса қўшдик», - дея қайд этиб ўтди у.

Фото: Cnnturk

18 футболчи клубнинг бюджетига 15 минг лира (тахминан 2,2 минг евро) олиб келди. «Гулспор» Туркиянинг қуйи дивизионларида ўйнайди.

Мавзуга оид