Ўзбекистон-Туркия савдо ҳажми рекорд даражага етди
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми рекорд кўрсаткични қайд этмоқда. Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Башар Шен маълумотига кўра, бу рақам йил якунига қадар қарийб 2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Элчининг Анадўлу агентлигига берган интервьюсида икки мамлакатнинг савдо муносабатларида кескин ўзгариш бўлиши, тез орада савдо ҳажми 5 миллиард долларга етиши ҳақида сўз боради.
Шен мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турк тадбиркорларини Ўзбекистонга фаол чорлаётганини таъкидлаб, бу ерда ҳеч қандай «ФЕТО»га алоқадор тузилма йўқлигини айтади.
«Ташкилот мактаблари Ўзбекистонда ёпилгани бизни хурсанд қилади», дейди элчи.
Унга кўра, «ФЕТО» мактаблари 1999 йилдан буён Ўзбекистонда фаолиятини тўхтата бошлаган. Бу жаҳон ҳамжамияти ичида Ўзбекистоннинг узоқни кўра билганини ҳам англатади.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024