Ўзбекистон | 17:04 / 06.09.2018
21659
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газ учун янги баллонлар ишлаб чиқарила бошланди

Ўзбекистонда суюлтирилган газ учун мўлжалланган композит баллонларни ишлаб чиқарадиган янги “UNG ECCONN” масъулияти чекланган жамияти  қўшма корхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Қўшма корхона таъсисчилари ҳисобланмиш “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи “Нефтгазинвест” масъулияти чекланган жамияти ва Кореянинг “Hyundai International Co.Ltd.” ушбу лойиҳада тенг улушга эга.

Лойиҳа қиймати жами 5,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, шулардан 2,2 миллиони қурилиш ва монтаж ишларига сарфланди. Ускуна ва жиҳозлар эса 3,05 миллион АҚШ долларига харид қилинди.  

Фото: Ўзбекнефтгаз

Биринчи босқичда йилига 60 минг дона “ECONN 20” композит баллонни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Иккинчи босқичда эса ушбу кўрсаткич икки баробарга ортади.  

Фото: Ўзбекнефтгаз

Қўшма корхона Тошкент вилоятидаги Ангрен ЭИЗ ҳудудида жойлашган бўлиб, уч гектар майдонни эгаллаган. 
 
Суюлтирилган газ учун мўлжалланган композит баллонларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш бозор талабига бўлган жавобдир. Мазкур баллонлар нафақат Ўзбекистон аҳолисининг маиший газ баллонларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун, балки мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришда муҳимдир. 

Мавзуга оид