Қозоғистон ва Хитой ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Остона шаҳрида Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари-қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Мурат Майкеевнинг Хитой озодлик армияси ғарбий ҳарбий округи бош қўмондони Чжао Цзунци билан учрашуви бўлиб ўтди.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик, жумладан қозоғистонлик ҳарбийларнинг Хитой ҳарбий олийгоҳларида тайёргарликдан ўтишлари, ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни муҳокама қилди ҳамда минтақадаги хавфсизлик бўйича вазият юзасидан фикр алмашди.
Хитой ҳарбий делегацияси ташриф доирасида Алмати гарнизонидаги ҳарбий қисмларда бўлиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Сюй Цилян ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
21:39 / 14.01.2025
Қозоғистон хорижликлар учун банк карталарининг амал қилиш муддатини чеклади
17:34 / 13.01.2025
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи суви ҳажмини 42 фоизга оширди
16:22 / 13.01.2025
Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий харидори бўлиб турибди
20:55 / 11.01.2025