Жаҳон | 20:29 / 17.09.2018
13643
1 дақиқада ўқилади

Мексика президенти мамлакат банкрот ҳолатида эканлигини айтди

Мексиканинг шу йил июль ойида сайланган президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакатнинг банкротлиги ҳақида маълум қилди.

"Мамлакат банкрот ҳолатида бўлганлиги боис биз барча сўралаётган нарсани бажара олмаймиз, аммо шуниси аниқки, кампания вақтида берган барча ваъдамизни бажарамиз", – деди Обрадор Наярит штатида ўз тарафдорлари билан учрашув чоғида.

Аввалроқ Обрадор иқтисодиётда муаммолар борлигини тан олган, аммо макроиқтисодий барқарорлик мавжудлигини ва иқтисодий инқироз йўқлигини қайд этганди.

Сайловолди кампанияси давомида бўлажак президент пенсия ва ёшлар учун ижтимоий харажатларни кескин ошириш, амалдорларга бўладиган харажатларни қисқартириш, энергетик ислоҳотларнинг боришини ва унинг доирасида тузилган шартномаларни диққат билан таҳлил қилиш ҳамда бензин ва электр нархини оширмасликка ваъда берганди.

Мавзуга оид